Зоҳидондаги портлашлар учун масъулиятни "Жундуллоҳ" олди

Эроннинг Зоҳидон шаҳридаги масжидлардан бири олдида икки портлаш юз берди.

Эроннинг давлатга қарашли IRNA ахборот агентлиги хабар қилишича, 20 дан зиёд киши нобуд бўлди, 100 дан зиёди тан жароҳати олди.

Эрон ички ишлар вазири муовини Али Абдуллоҳийга кўра, портлашни худкушлар амалга оширган.

Портлашлар учун масъулиятни, "Ал-Арабия" телеканали хабарига қараганда, суннийларнинг "Жундуллоҳ" радикал гуруҳи ўз зиммасига олди.

Зоҳидон Эроннинг Систон-Белужистон остони (вилояти) бўлиб, у Покистон билан чегарадош.