Бошқирдистоннинг 20 йиллик президенти истеъфога чиқди

Россия президенти Дмитрий Медведев Бошқирдистон президенти Муртазо Раҳимовнинг истеъфосини қабул қилди.

Медведев Раҳимовга Бошқирдистон президенти лавозимида қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди ва уни биринчи даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени билан мукофотлади.

Раҳимовнинг ўрнига вақтинча Бошқирдистондаги "Русгидро" энергетика ширкати бошқарувчиси Рустем Ҳамитов тайинланди.

Муртазо Раҳимов Бошқирдистонни 1990 йилдан буён бошқариб келди.