Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Ўшга боради

Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари бугун Қирғизистон жанубига сафар қилади.

Хабарларга қараганда, Гидо Вестервелле ва унинг ҳамкасби Бернар Кушнер сафар давомида Ўшда ҳам бўладилар.

Вазирлар жабр кўрганлар орасида инсонпарварлик ёрдами қандай тақсимланаётганини текширадилар.

Германия ва Франция ташқи ишлар вазирларининг Қирғизистонга сафари натижаларига қараб Европа Иттифоқининг бу мамлакатга ёрдами масаласи ҳал қилинади.

Сафар давомида вазирларнинг президент Роза Ўтунбаева билан ҳам учрашуви режалаштирилган.