Россия Болгария билан газ келишувини имзолади

Россия ва Болгария “Жанубий оқим” янги газ қувурини ётқизиш борасида “йўл харитаси” бўйича келишувга эришди.


Ушбу келишув Россия энергетика вазири Сергей Шматконинг болгариялик ҳамкасби Трайчо Трайков билан ўтказган музокараларидан сўнг имзоланди.


“Йул харитаси”да янги газ қувурини Болгария ҳудудида ётқизиш бўйича олиб бориладиган ишлар кўлами ва газ қувурини ишга тушириш муддати белгиланган.


Россия ўз газини “Жанубий оқим” газ қувури ёрдамида Украинани четлаб ўтган ҳолда, Қора денгиз орқали Европа давлатларига экспорт қилиш ниятида.