Австрияда ОИТС бўйича халқаро анжуман иш бошлади

Орттирилган иммун тақчиллиги синдромига қарши кураш халқаро жамияти президенти Хулио Монтанер ОИТС ва ОИТВга чалинган одамлар даволанишини таъминлаш учун дунё лидерларида сиёсий ирода етишмаётганини айтди.

Монтанер Саккизлик гуруҳига аъзо бўлган бой давлатлар ОИТСга чалинган ҳар қандай одам даволанишини кафолатлай олмаганини айтиб, бу жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.