АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исломободга борди

Бугун Клинтон АҚШ Покистонга 500 миллион долларлик ёрдам кўрсатишини эълон қилиши кутилмоқда.

Бу маблағ сув, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга сарфланиши назарда тутилган.

18 июл куни АҚШ Давлат котиби Покистон президенти Осиф Али Зардорий, Бош вазир Юсуф Ғилоний ва Ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурейши билан учрашди.

БиБиСи телевидениеси мухбири билан суҳбатда Клинтон Вашингтон терроризмга қарши курашда Исломобод томонидан “қўшимча чоралар” кўрилишини кутаётганини айтди.