Бошқирдистонга янги раҳбар келди

Бошқирдистон Давлат кенгаши республика президенти лавозимига Рустам Ҳамитов номзодини маъқуллади.


Бошқирдистондаги "Русгидро" энергетика ширкати бошқарувчиси Рустам Ҳамитов номзодини Россия президенти Дмитрий Медведев тақдим қилган эди.


Бошқирдистонни 1990 йилдан буён бошқариб келган Муртазо Раҳимов ўтган ҳафта истеъфога чиқажагини эълон қилган эди.


Янги лавозимга киришган Рустам Ҳамитов жорий ой якунига қадар янги ҳукумат таркиби ҳам ташкил этилиши мумкинлигини маълум қилди.