АҚШ ва Британия раҳбарлари учрашди

Британия бош вазири Дэвид Камерон билан бўлиб ўтган музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ президенти Барак Обама ўз мамлакати Британия билан “ўзига хос” муносабатга эга эканини айтди.

Икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида асосий эътибор Афғонистон, Локкерби воқеаси, шунингдек, Эроннинг мунозарали ядровий дастури ҳамда Яқин Шарқ тинчлик жараёни каби масалаларга қаратилди.

Камерон Эронни ўз ядровий дастури борасида тўхтаб қолган сўзлашувларни давом эттириш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.