Кавказда ГЭС портлатилди

Қабардин-Болқор ўлкасида маҳаллий Баксанск ГЭСига ҳужум уюштирилди.

Хабарларга кўра, бугун эрта тонгда қуролланган номаълум шахслар ГЭС қоровулларини отиб ўлдирган, у ерда бўлган ходимларни калтаклаган ҳамда бинога портловчи моддаларни ўрнатиб, ГЭСни портлатиб юборган.

Россия Бош прокуратураси ушбу ҳужумни тафтиш қилиш мақсадида Қабардин-Болқор республикасига ўзининг махсус тергов гуруҳини юборди. Мамлакат Бош вазири Владимир Путин ўз ҳукуматига яқин фурсат ичида Баксанск ГЭСини қайта таъмирлаш бўйича иш режасини тузиб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

Айни пайтда республика бўйлаб жойлашган ГЭСларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.