Исроил фаластинликларга тегишли ўнлаб уйни бузди

Халқаро Амнистия ташкилоти Исроил ҳукуматини Ғарбий соҳилдаги турар жой биноларни бузишни тўхтатишга чақирди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, Исроил шу ҳафта бошида Иордан водийсидаги яна 74та уйни бузган.

Халқаро Амнистия Хмаййир ва Эйн Ғазай қишлоқларида ўнлаб турар жой бинолари бузиб ташлангани оқибатида 107 нафар фаластинлик бошпанасиз қолгани улардан 52 нафари болалар эканини билдирди.

Исроил ҳарбийлари уйлар бузиб ташланганини улар “ёпиқ ҳарбий зона”да жойлашгани билан изоҳлади.