Бу борада 21 июл куни матбуотга хабар берган Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳоровга кўра, тожик милиционерларининг Ўш ва Жалолободда содир бўлган хунрезлик юзасидан тергов-текширув ўтказаётган қирғизистонлик ҳамкасбларига кўмаклашишлари режалаштирилган.
Айни пайтда Ички ишлар вазири Қаҳҳоров Қирғизистондаги июн воқеаларида тожикистонлик фуқаролар қатнашганига оид маълумотлар ҳамон ўз тасдиғини топмаганини билдирди.
- Аммо Ўш ва Жалолобод қирғинида тожиклар ҳам қатнашган бўлиши мумкин. Кўпчиликка маълумки, бир гуруҳ тожикистонликлар Маҳмуд Худойбердиевнинг ноқонуний қуролли гуруҳига аъзо. Улар Ўш ва Жалолобод воқеаларда қатнашган бўлиши мумкин¸ деди Тожикистон Ички ишлар вазири.
1998 йилнинг 4 ноябрида ўз собиқ салафи Имомали Раҳмонга қарши исëн кўтарган ўзбек полковниги Маҳмуд Худойбердиев 10 йилдан ошиқроқ вақт давомида Душанбе-Тошкент муносабатларига совуқлик солиб келаëтган асосий омиллардан бири бўлиб келмоқда.
Душанбе расмийлари Тожикистон Олий суди томонидан сиртдан қуролли давлат тўнтариши қилишга уринганликда айбланган исëнчи полковникнинг Тошкент паноҳида экани¸ Худойбердиевнинг Ўзбекистон ҳудудидан фаолият олиб бораëтганини даъво қилиб келади.