Қозоғистонлик собиқ амалдор Туркиядан экстрадиция қилинди

2008 – 2009 йилларда Қозоғистоннинг Наркотикларга қарши кураш қўмитаси раҳбари бўлиб ишлаган Асқар Исагалиев 9 январда Анталияда қўлга олинган эди.

Икки томонлама музокаралар Исагалиев 20 июл куни экстрадиция қилингунига қадар давом этди.

Асқар Исагалиев 2006 йил март ойида Қозоғистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасида олтита текширув пункти биноларини қуриш бўйича уюштирилган тендерда хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганликда айбланган.