Маллен Исломободга боради

АҚШ қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи¸ адмирал Майк Маллен терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида бугун Покистонга сафар қилади.

Бу ерда АҚШ расмийси Покистон пиёда қўшинлари штаб раҳбари Ашфоқ Каяний ва мамлакат бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан учрашади.

Жума куни Ҳиндистонга сафар қилган адмирал Майк Маллен Покистон ҳудудида жойлашган террорчи гуруҳлар, жумладан, Шимолий Вазиристонда яшириниб юрган ва Ал-Қоидага алоқаси бўлган Сирожиддин Ҳаққоний жангарилари ҳаракатларидан жиддий ташвиш билдирди.