Эронда нефт корхонасида портлаш рўй берди

Эронда нефтни қайта ишлаш корхонасида рўй берган портлаш оқибатида камида тўрт киши нобуд бўлди, ўнлаб ишчи тан жароҳати олди.

ИРНА агентлиги тарқатган хабарга кўра, портлаш Форс кўрфазидаги Харк оролида жойлашган энг йирик нефт корхоналаридан бирида рўй берган. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас.

Сўнгги хабарларга кўра, корхонада ёнғин ҳануз давом этмоқда ва воқеа жойида ўт ўчирувчилар хизмати авария оқибатларини бартараф этишга уринмоқда.