"Ўзбекистон ҳаво йўллари" халқаро альянсга қўшилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2010 йил оҳирига қадар “SkyTeam” альянсига қўшилиш ниятида.

Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Тошкент-Мадрид йўналиши бўйича доимий рейси очилишига бағишлаб Испания пойтахти Мадридда бўлиб ўтган тақдимот маросими чоғида эълон қилинди.

Uzdaily.uz нашри тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон авиакомпанияси “SkyTeam” альянсига қўшилгандан сўнг ўзбекистонлик йўловчилар учун талайгина қўшимча қулайликлар, жумладан, бошқа йўналишлар бўйича муаммосиз чипта топиш ва халқаро аэропортларда қулай трансфер имкониятлари яратилади.

Жаҳонда иккинчи йирик альянс ҳисобланган “SkyTeam”га 13та йирик авиакомпаниялар аъзо бўлган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси эса 28 январ куни 1992 йилда ташкил қилинган. Ҳозирги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг замонавий учқичлари дунёнинг 40дан ортиқ шаҳарларига доимий парвозларни амалга ошириб келмоқда.