ЕИ ва Канада Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

Бу чоралар Эрон билан савдони камайтириш, Эрон банклари билан шартномалар имзоламаслик, шунингдек Эроннинг нефт ва газ соҳаларига сармоялар ётқизмасликни назарда тутган.

Европа Иттфоқи янги санкциялар жорий қилишдан мақсад Теҳроннинг уранни бойитиш дастури борасидаги музокараларни қайта давом эттиришга Эронни мажбур қилишдан иборат эканини айтди.

- Бундай санкциялар жорий қилиниши маҳсулот экспорт қилувчи давлатлар учун яхши эмас албатта. Бу биз учун ҳам яхши эмас. Аммо энг ёмони Эрон ядровий қуролга эга бўлиши учун имконият яратиб беришдир. Янги санкциялар қанча зарар келтириши ҳақида гапираётганлар узоқни кўра олмаяптилар. Агар Эрон ядровий қуролга эга бўлса, бу қанчага тушиши мумкинлигини улар тасаввур қилишлари керак, деди 26 июл куни Брюсселда сўзлаган Германия Ташқи ишлар вазири Гуиде Вестервелле:

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Молия вазири Тимоти Гайтнер Европа Иттифоқи ва Канада Эронга қарши янги санкциялар жорий қилганини олқишлади.