Женевада Абхазия ва Жанубий Осетия бўйича сўзлашувлар бормоқда

Россия, Грузия ҳамда Грузиянинг икки айирмачи ўлкаси — Абхазия ва Жанубий Осетия расмийлари бугун Женевада музокаралар ўтказмоқда.

БМТ матбуот вакили Елена Пономарёва БМТ, ЕИ ва ЕХҲТ воситачилигида ўтказилаётган хавфсизлик масалаларига бағишланган бу сўзлашувларда барча томонлар иштирок этаётганини маълум қилди.

Айни даражада ўтган аввалги сўзлашувлардан сўнг Абхазия етакчилари сезиларли натижа бўлмаётгани боис бундай мулоқотни тарк этишлари мумкинлигига ишорат қилган эди.

Бу сўзлашувлардан мақсад Россияга суянгани айтиладиган икки исёнкор ўлкада 2008 йили Россия ва Грузия ўртасида Жанубий Осетия устида келиб чиққани каби уруш ҳаракатларининг такрорланиши олдини олишдир.