Саудия ва Сурия етакчилари Байрутга бордилар

Сурия ва Саудия Арабистони етакчилари бугун Ливан пойтахти Байрутга сафар қилдилар.

Сурия президенти Башар ал-Асад ва Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бугун Байрутда Ливан президенти Мишел Сулаймон ва Ливан ҳукумати етакчилари билан учрашадилар.

Бу Сурия президенти Башар ал-Асаднинг 2005 йилдан буён Ливанга қилаётган илк сафаридир. 2005 йилнинг феврал ойида Байрутда содир этилган қўпорувчилик амалиёти оқибатида мамлакат Бош вазири Рафиқ Ҳаририй нобуд бўлган ва Ливан мазкур қотилликда Сурияни айблаган эди.