Покистонда сув тошқини қурбонлари сони ортмоқда

Сўнгги уч кун мобайнида Покистон шимолида ёққан кучли ёмғир ортидан рўй берган сув тошқинлари ва ер кўчкилари оқибатида 200дан ортиқ киши нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, биргина Ҳайбар Паҳтунква вилоятида 136 киши табиий офат қурбони бўлган.

Вилоят расмийларининг билдиришича, 30 мингдан киши турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Покистоннинг Кашмир минтақасида ҳам рўй берган сув тошқинлари оқибатида камида 22 киши нобуд бўлган. Айни пайтда Покистон ҳукумати табиий офат рўй берган ҳудудларга ҳарбий бўлинмалар сафарбар қилинганини билдирди.