Эрон музокаралар курсига қайтишга тайёр


Эрон кам тўйинтирилган уранни қайта ёнилғига айирбошлаш масаласида АҚШ, Россия ва Франция билан яқин кунлар ичида музокаралар бошлашга тайёр эканини билдирди.

Бу ҳақда баëнот берган Эрон Атом энергияси раҳбари Али Акбар Солиҳий, расмий Теҳроннинг ядровий дастури тинчлик мақсадларга йўналтирилганини яна бир бор таъкидлади.

Ғарб давлатлари Эрондан ўз ядровий дастуридан воз кечишини истамоқдалар. Қудратли давлатлар фикрича, Теҳрон ўз дастури ёрдамида ядровий қуролга эгалик қилишга уринмоқда.

Яқинда БМТ хавфсизлик кенгаши ва унинг ортидан АҚШ ва ЕИ Эронга нисбатан янги санкциялар қўллашга оид резолюция лойиҳасини қабул қилдилар.