Исроил зарбаларида Ҳамас дала қўмондони нобуд бўлди

Исроил учқичларининг Ғазо минтақасида берган ҳаво зарбаларида оқибатида Ҳамас ҳаракатининг дала қўмондонларидан бири нобуд бўлди.

Ҳамас вакилларининг билдиришича, ҳаво зарбаларида, шунингдек, ҳаракатнинг саккиз нафари ва тинч аҳоли вакилларидан уч киши тан жароҳати олган.

Исроил қўшинларининг ҳаво зарбаларидан бир неча соат аввал эса фаластинлик жангарилар Исроилнинг Ашкелон шаҳрига ракета улоқтирди.

Хабарларга кўра, ракета зарбасида ҳеч қандай талафот кўрилмаган, бироқ шаҳардаги бинолардан бирига шикаст етказилган.