Афғонлар НАТО амалиётига қарши норозилик намойиши ўтказди

Афғонистон пойтахти Кобулда тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган халқаро кучларнинг ҳарбий амалиётига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, Кобулдаги норозилик акциясида 400 дан ортиқ киши иштирок этган. Намойишчилар халқаро кучларни Ҳелманд вилоятида тинч аҳоли вакилларини ўлдирганликда айблаганлар.

Маълум бўлишича, Ҳелманд вилоятидаги ракета зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 52 киши нобуд бўлган. Айни пайтда НАТО қўмондонлиги мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Бугун эса Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан олти киши нобуд бўлди, 10 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Нобуд бўлганлар орасида ёш болаларнинг ҳам бўлгани айтилмоқда.