Покистонда тошқин қурбонлари сони 1200 кишига етди

Покистонда юз берган кучли сув тошқинларидан қурбон бўлганлар сони 1200 кишига етди. Маҳаллий расмийлар фикрича, қурбонлар сони 1500 кишига етиши мумкин.

Халқаро Қизил Хоч маълумотларига қараганда, табиий офатдан ҳаммаси бўлиб 2,5 млн киши зарар кўрди.

Аҳоли ҳукумат кўраётган чораларларнинг етарли эмаслигидан шикоят қилмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Покистонга 10 млн доллар миқдорида шошилинч ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам Вашингтон номидан 10 млн доллар ёрдам ваъда қилди.