Хиросима фожеасига 65 йил тўлди

Япониянинг Хиросима шаҳрида инсоният тарихида биринчи бор атом бомбаси портлатилишидан ҳалок бўлганлар хотирасига мотам маросими ўтмоқда.

65 йил муқаддам, Иккинчи жаҳон уруши чоғида АҚШ учоғи Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташлаган эди. Портлаш ва унинг оқибатларидан 140 минг нафар атрофида одам ҳалок бўлган.

Хиросимада ўтаётган маросимда илк бор АҚШ вакили – Япониядаги элчи Жон Росс иштирок этмоқда.

Маросимда, шунингдек, жаҳоннинг 75 мамлакати вакиллари, жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун иштирок этмоқда.