Бағдоддаги отишмада полициячилар нобуд бўлди

Бағдод ғарбида тунда рўй берган отишма чоғида Ироқ полициясининг тўрт нафар ходими нобуд бўлди.

Ироқ ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ўтмишда Ал-Қоида жангариларнинг истеҳкоми ҳисобланган Саидия туманида рўй берган ушбу отишма оқибатида, шунингдек, камида 10 киши тан жароҳати олган.

Маълум бўлишича, бағдодлик шахс бир кун аввал ўғирланган машинасини Саидия туманидан топган ва бу ҳақда полицияга хабар қилган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари эса қуролланган шахслар пистирмасига дуч келган.