Басрада кучли портлаш рўй берди

Ироқнинг Басра шаҳри бозорида содир этилган портлаш оқибатида 43 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, Ал-Ашаар бозорида камида битта машина портлатиб юборилган, бироқ Басра полицияси яхши ишламаётган электр станцияси портлаб кетганини билдирди.

Ҳозирча ушбу воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Шанба куни Ироқ бўйлаб рўй берган зўравонликлар оқибатида эса полициянинг етти ходими ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши нобуд бўлди.