Нетаняҳу қўмита саволларига жавоб берди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да 31 май куни ўтказилган амалиёт юзасидан текширув ўтказаётган қўмита олдида чиқиш қилди.

Нетаняҳу сўзларига кўра, яҳудий ҳарбийлари ҳаёти тахдид остида қолганлиги боис, улар қурол ишлатишга мажбур бўлган. Бош вазир, шунингдек, Исроил ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўлиқ мос келганини таъкидлади.

Исроил ҳукумати матбуот вакили Марк Регев ҳам Бенямин Нетаняҳу баёнотларини тўлиқ қўллаб қувватлашини маълум қилди.

- Бош вазир ўз чиқишида Исроил позициясини яна бир бор таъкидлаб ўтди. У 31 май кунги воқеалар рўй бермасдан аввал Исроил ҳукуматининг денгизда рўй бериши мумкин бўлган тўқнашувлар олдини олиш борасида дипломатик уринишлар амалга оширганини ҳам алоҳида тилга олиб ўтди,-деди Марк Регев.

31 май куни Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларда ўтказилган амалиёт чоғида тўққиз нафар Фаластин фаоли, асосан Туркия фуқаролари нобуд бўлган эди. Мазкур воқеа Исроил-Туркия муносабатларининг совуқлашишига сабаб бўлди.