Хитойда табиий офат қурбонлари кўпаймоқда

Гансу вилоятида қутқарувчилар мингдан ортиқ бедарак йўқолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Гансу вилоятидаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази вакили Йуан Йонг кўмилмай қолган жасадлардан юқумли касаллик тарқалиши ва сув ифлосланиши эҳтимоли юқори эканидан огоҳлантирмоқда.

- Бу ерда намлик юқори. Жуда кўп одам ўлди. Ҳозир жасадлар чирий бошлади. Ўлган ҳайвонларнинг жасадлари ҳам чирияпти. Агар эҳтиёт чораларини кўрмасак, аҳоли орасида юқумли касалликлар тарқалиши мумкин,- дейди Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Айни пайтда Хитой Бош вазири Вен Жиабао раислигида ўтган Коммунистик партия мажлисида сўнгги бир неча ўн йил мобайнида рўй берган энг мудҳиш табиий офат оқибатларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди.