Марокашда авария ҳолатидаги масжидлар ёпилади

Марокаш Дин ишлари бўйича вазирлик томонидан бир мингдан ортиқ масжидни ёпиш ҳақида қарор қабул қилинишига феврал ойида Мекнес шаҳридаги масжид минораси қулагани сабаб бўлди. Бу воқеада 41 киши нобуд бўлган эди.

Фожиадан сўнг Марокаш Қироли Муҳаммад VI нинг фармонига мувофиқ мамлакат бўйлаб 19 мингдан ортиқ масжид биноларининг техник ҳолати текширилди.

Дин ишлари бўйича вазирлик эълон қилган баёнотда текширув натижасида 1 минг 256та масжидни бутунлай, 513та масжидни қисман ёпиш ва 513та масжид биносини бузишга қарор қилингани билдирилган.