Толиблар Ғарб кўмагига қарши чиқмоқда

Покистондаги толибон ҳаракати мамлакат ҳукуматини сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун Ғарб давлатлари томонидан ажратилаётган ёрдамдан воз кечишга чақирди.

Толибон матбуот вакили Азам Ториқ Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ томонидан кўрсатилаётган молиявий кўмак Покистонни қуликка етаклаши мумкин, дея таъкидлади. Азам Ториқ Толибон ҳаракати сув тошқинларидан жабр кўрган фуқароларга ёрдам тариқасида 20 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Айни пайтда БМТ Покистон учун ёрдам кўрсатиш ва маблағ тўплаш ташаббусини илгари сурди. АҚШ ҳам расмий Исломободга қўшимча 20 миллион доллар ажратишини билдирди.

Покистонда ўтган ҳафта давомида рўй берган сув тошқинлари оқибатида 1600дан ортиқ киши нобуд бўлди, салкам 14 миллион киши бошпанасиз қолди.