Россияда радиация билан заҳарланган ўрмонга ўт кетди

Россия расмийлари 1986 йилги Чернобил фожиасидан сўнг радиация билан заҳарланган ҳудудларда ёнғинлар рўй бераётганини расман тан олди.

Атроф муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи Гринпис халқаро ташкилоти Россия ҳукуматини радиоктив моддалари билан заҳарланган ҳудудларда рўй бераётган ёнғинларни жамоатчиликдан яширишга уринаётганликда айблаган эди.

Расмийларга кўра, Украинага яқин жойлашган Брянск вилоятида салкам 300 гектар майдон заҳарланган ва ҳозирда ушбу минтақада камида 28та ёнғин ўчоғи қайд этилган.

Айни пайтда кузатувчилар радиоактив моддаларининг тутун ва кул билан бирга ҳавога кўтарилиши ва бошқа минтақаларга тарқалиши мумкинлиги ҳусусида огоҳлантирмоқдалар.