Исроил Қуддус шарқига қўшимча куч киритди

Муқадас Рамазон ойининг биринчи жума куни Ал-Ақса масжидида жума номоз ўқилишидан олдин Исроил Қуддуснинг шарқий қисмига қўшимча полиция кучларини киритди.

Қуддус шаҳар полицияси матбуот котиби Шмулик Бен Руби сўнгги бир неча ой давомида содир бўлгани каби зўравонликлар юз беришининг олдини олиш учун шаҳарга қўшимча 2 минг полиция ходими киритилганини маълум қилди.

Ал-Ақса масжидига фақат 50 ёшдан катта эркаклар ва 45 ёшдан ошган аёлларнинг киришига рухсат берилган.

Макка ва Мадинадан сўнг Исломда учинчи муқаддас жой ҳисобланган Ал-Ақса масжидига жума намозини ўқиш учун бир неча ўн минг мусулмоннинг келиши кутилмоқда.