Анқарада “қўлбола бомба” зарарсизлантирилди

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида сапёрлар полиция биноси яқинида қолдириб кетилган “қўлбола бомба”ни зарарсизлантирди.

Онадўли ахборот агентлигига кўра, елим халтага солинган бомба Искирлер туманида топилган.

CNN турк телеканали сапёрлар кучдан чиқарган 3 ярим килограммлик портловчи қурилмага уяли телефон детонатор ўрнатилганини билдирди.

Портловчи қурилмани полиция идораси яқинига ким қўйиб кетгани ҳозирча номаълум.