Қозоғистонда ҳарбий машқлар ўтказилади

16 август куни Қозоғистонда АҚШ ва британиялик аскар ва зобитлар иштирокида ҳарбий машқлар бошланади.

10 кунлик машқлар давомида учта давлат ҳарбийлари тинчлик ўрнатиш миссиясини машқ қилиши айтилмоқда.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, “Чўл бургути” номи остида саккизинчи марта ўтказилаётган машқларда мингдан ортиқ ҳарбий, жумладан десант кучларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.