Россия ёнғин ўчоғлари камайди

Россияда сўнги 24 соат давомида ўрмон ёнғинлари кўлами салкам 8 минг гектарга қисқарди, - дея баёнот берди Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийси Ирина Андрианова.

Унга кўра, ҳозирги пайтда мамлакат бўйлаб 56 минг гектар ҳудудда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Москва вилоятида вазият яхшилангани хабар қилинди. Бу ерда расмийларга кўра, ёнғин ўчоқлари 29тадан 16тага қисқарган. Рязан вилоятида ҳам ўт ўчирувчилар мазкур минтақада давом этаётган ўрмон ёнғинларини ўчиришга муяссар бўлган.

Айни пайтда Нижний Новгород вилоятида вазият кескинлигича қолмоқда. Сўнги хабарларга кўра, ушбу вилоятда камида 73та ёнғин ўчоғи қайд этилган.