Россияда ўрмон ёнғинлари кўлами қисқармоқда

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, ҳозирги пайтда мамлакат бўйлаб 53 минг гектар ҳудудда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда ва бу шанба кунга нисбатан уч гектар кам деганидир.

Москва вилоятида вазият яхшилангани хабар қилинди. Бу ерда, расмийларга кўра, ёнғин ўчоқлари 29 тадан 16 тага қисқарган.

Рязан, Владимир ва Свердловск вилоятларида тун давомида майда ёнғин ўчоқлари ортгани айтилмоқда.

Айни пайтда Нижний Новгород вилоятида вазият ҳамон кескинлигича қолаяпти. Сўнгги хабарларга кўра, ушбу вилоятда камида 73 та ёнғин ўчоғи қайд этилган.