Ҳиндистон қўшнисидан амалий ҳамкорлик кутмоқда

Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингҳ, агар расмий Исломобод Деҳли билан тинчлик музокараларида ижобий натижага эришишни истаса, Покистон ҳукумати жангариларга қарши фаол кураш олиб бориши лозим, дея таъкидлади.

Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири мамлакат мустақиллигининг 63 йиллигига бағишлаб Деҳлида ўтказилган байрам тадбирида қилган чиқиши чоғида маълум қилди.

Манмоҳан Сингҳ, шунингдек, ўз ҳукумати Покистоннинг терроризмга қарши фаол кураш олиб бориши баробарида Ҳиндистонга қарши қаратилган қўпорувчилик амалиётларга ҳам йўл қўймаслик борасида ҳаракат қилишига умид қилаётганини билдирди.