Завоҳирий туркларга мурожаат қилди

Ал-Қоида раҳбарларидан бири Айман ал-Завоҳирий Туркия фуқароларига мурожаат қилди.

Исломий сайтларга жойлаштирилган мазкур мурожаатда Айман ал-Завоҳирий Туркия фуқароларини Исроил билан алоқаларни узиш ҳамда Афғонистондан туркиялик ҳарбийларни олиб чиқиш талаби билан расмий Анқарага босимни кучайтиришга чақирди.

Завоҳирийга кўра, Туркия ҳукумати фаластинликларни қўллаб-қувватлаш баробарида Исроил билан турли соҳаларда, жумладан, ҳарбий ҳамкорликни давом эттириб келмоқда.

Маълумки, яқинда Фаластин фуқароларига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемада рўй берган воқеадан сўнг Исроил ва Туркия муносабатлари совуқлашган эди. Исроил ҳарбийларининг “Озодлик флотилияси”да олиб борган махсус амалиёти чоғида тўққиз нафар Фаластин фаоли, асосан Туркия фуқаролари нобуд бўлган эди.