Вен Жиабаони танқид қилувчи китоб сотувга чиқди

Ҳонконгда Хитой Бош вазири Вен Жиабаони танқид қилувчи китоб сотувга чиқарилди.

“Вен Жиабао: Хитойнинг энг яхши актёри”, деб номланган китоб 37 яшар Йу Жие қаламига мансуб.

Хабарларга кўра, июл ойида Хитой хавфсизлик хизмати китоб муаллифини сўроққа чақириб, мамлакат раҳбарларидан бирини танқид қилувчи китоб нашрдан чиқарилгудек бўлса, бунинг салбий оқибатларидан огоҳлантирган. Бироқ Йу Жие бундай тахдидларга қарамай ўз китобини Ҳонгконгда нашрдан чиқарди.