Сочида Россия, Афғонистон, Покистон ва Тожикистон раҳбарлари учрашади

Россия президенти Дмитрий Медведев 18 август куни Сочида Афғонистон, Покистон ва Тожикистон раҳбарлари Ҳамид Карзай, Осиф Али Зардорий ва Имомали Раҳмон билан учрашади.

Музокара чоғида минтақадаги вазият, хавфсизлик ва наркотиклар савдосига қарши кураш масалалари муҳокама этилиши режаланган.

Шунингдек, тўртта давлат раҳбарлари учрашувида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда.