Хитойда янгидан ер кўчкилари рўй берди

Хитойнинг жануби-ғарбидаги тоғли минтақаларида рўй берган ер кўчкиси оқибатида, камида 70 киши бедарак йўқолган айтилмоқда.

Хитойнинг Синхуа агентлиги тарқатган хабарга кўра, табиий офат оқибатида минтақадаги йўллар, электр ва телекоммуникация тармоқлари ишдан чиққан.

Сўнги ой давомида Хитойнинг айрим минтақаларида ёққан кучли ёмғир ортидан рўй берган ер кўчкилари оқибатида камида 1500 киши нобуд бўлди.