Қирғизистон жанубида миграция кўлами ортди

Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар натижасида Ўш ва Жалолобод шаҳарларидан чиқиб кетаётган фуқаролар сони бир неч баробарга ортди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати чегара назорати бўйича Бош бошқармаси тарқатган хабарга кўра, 2010 йилнинг 20 июнидан бошлаб шу кунга қадар Ўш шаҳар аэропортидан Россиянинг Москва, Екатеринбург, Красноярск ва Новосибирк шаҳарларига 20 мингдан ортиқ киши учиб кетган.

24.kg сайтига кўра, Ўш шаҳридан кетган фуқароларнинг 71 фоизини ўзбеклар, 1-1,5 фоизини словян миллатларига мансуб кишилар ташкил қилган.

Ўш шаҳар расмийлари аксар фуқаролар ўз хавфсизлигидан ҳадиксираётгани ва иш излаб мамлакат жанубини тарк этишга мажбур бўлаётганликларини айтмоқда.