Сочидаги саммит якунига етди

Сочида Россия, Афғонистон, Покистон ва Тожикистон раҳбарлари учрашуви тугади.

Саммит музокараларидан сўнг қабул қилинган қўшма декларацияда Афғонистон инфратузилмасини қайта тиклашда, жумладан, энергетика ва транспорт соҳаларида Россия, Покистон ва тожикистонлик тадбиркорларнинг иштирок этиши қўллаб-қувватланиши билдирилган.

Ҳужжатда Афғонистоннинг шимолий минтақаларини жануб билан боғловчи Саланг тунелини таъмирлаш ишлари, мамлакат шимолидаги нефт ва газ лойиҳаларига, шунингдек, ўғир заводи, Мазори Шариф шаҳридаги гидроэлектр станция ва Кобулдаги уй қурилиши заводига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги билдирилган.

Дмитрий Медведев, Ҳамид Карзай, Осиф Али Зардорий ва Имомали Раҳмон ўртасидаги музокара чоғида Афғонистонда ишлаб чиқарилган наркотиклар контрабандасига қарши кураш ва минтақага террор таҳдиди каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.