Россия: ўрмон ёнғинлари зарари 12 миллиард рублдан ошиши мумкин

Россиянинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу дастлабки ҳисоб-китобларга ўт ўчиришга кетган сарф-харажатлар ва ёниб кетган уйлар ўрнига янгиларини қуриш учун сарфланадиган маблағ ҳам киритилганини айтди.

Федерал агентлик маълумотига кўра, ҳозир Свердловск, Нижний Новгород вилоятлари ва Перм ўлкасида ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда.

19 август куни Росатом ташкилоти раҳбари Сергей Кириенко ёнғинлар Саров ва Снежинскдаги ядровий иншоотларга хавф солмаётганини айтди.