БМТ Покистон бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди

БМТ мисли кўрилмаган сув тошқинлари юз берган Покистонга кўрсатилаётган ёрдам ҳажмини кўпайтириш учун фавқулодда йиғилиш ўтказди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Покистонга сафар қилганидан кейин махсус сессия ўтказиб Бош ассамблеяга сафари ҳақида қисқача ҳисобот берди.

Бан сессия иштирокчиларини табиий офатдан жабрланган покистонликларга ёрдамни кўпайтиришга чақирди.

Покистон Ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурейши агар муҳтожлик пайтида ўз мамлакатига ёрдам кўрсатилмаса, бундан экстремистлар фойдаланиб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Сессияда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам сўзлади:

- Президен Обама ва Америка халқи номидан мен ҳозирги бўҳрон пайтида ва ундан кейинги қайта тиклаш ишларида ҳам Покистонга ёрдам кўрсатиш ниятида эканимизни таъкидламоқчиман. Мен Покистон халқи, ушбу оғир дамларда АҚШ сизлар билан бирга эканини билишини хоҳлайман. Дарё сувлари кўтарилган ёки пасайган пайтда, далаларга экинларни қайта экаётган ва йўлларни қайта қураётган пайтингизда ҳам биз сиз билан биргамиз, дея баёнот берди АҚШ Давлат котиби.

Ундан олдин Клинтон хоним АҚШ Покистонга қўшимча 60 миллион долларлик ёрдам ажратиб, Қўшма Штатлар кўрсатаётган ёрдам ҳажми 150 миллион долларга етганини эълон қилган эди.