Афғонистонда зўравонликлар давом этмоқда

Жума куни Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши, саккиз нафар жангари ва НАТО аскари нобуд бўлди.

НАТО тарқатган баёнотда айтилишича, Фарроҳ вилоятида олиб борилган амалиёт чоғида халқаро кучлар бир аёл ва вояга етмаган иккита болани отиб қўйган. Мазкур амалиёт чоғида олти нафар жангари ўлдирилган ва бир қанчаси қўлга олинган. Шу куннинг ўзида мамлакат жанубида содир этилган ҳужум оқибатида НАТОнинг бир аскари нобуд бўлган.

Қундуз вилоятида ҳам халқаро кучлар икки жангарини отиб ўлдирган ва бир нечта шубҳали шахсларни қўлга олган.