Сув тошқинлари Покистон жанубига кўчмоқда

Покистоннинг Синд вилоятида жойлашган тўртта туман аҳолиси минтақада юзага келган сув тошқинлари таҳдиди туфайли турар жойларини тарк этишга мажбур бўлди.

Сўнгги хабарларга кўра, салкам 200 минг киши хавфсиз жойга кўчирилган.

Ҳинд дарёси ҳавзасида рўй берган сув тошқинлари оқибатида Покистоннинг шимол-ғарбий ва марказий минтақаларига катта зарар етказилди. Сув тошқинлари эндиликда мамалакатнинг жанубий вилоятларига кўчмоқда.

Покистон расмийлари келаси кунлар ичида Ҳинд дарёси сув сатҳи камайишига умид қилмоқдалар.

Халқаро ҳамжамият БМТ ташаббуси билан Покистонга 500 миллион долларлик ёрдам тўплашга муяссар бўлди. Келаси кунлар ичида Покистонга қўшимча 350 миллион долларт атрофида молиявий ёрдам тўплаш режаланган.