Покистон вазири Ғарбга миннатдорчилик билдирди

Покистон Ташқи ишлар вазири мамлакатда сув тошқинидан жабрланганларга Ғарб давлатлари ажратган 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро ёрдам учун миннатдорчилик изҳор қилди.

Вазир Шоҳ Маҳмуд Қурайший йиғилган ёрдам пулининг миқдори юқори экани халқаро ҳамжамиятнинг Покистон халқи билан “бирдам”лиги ҳам юқори даражада экани ифодасидир, деди.

- Ғарб давлатлари, Европа ва Америка иқтисодий қийинчиликларнин бошдан кечираётган пайтда бунча миқдорда ёрдам берилиши инсонларни жуда руҳлантирди,- деди Покистон ташқи ишлар вазири.

Айни пайтда Покистон жанубидаги Ҳинд дарёсида сув сатҳи кўтарилиб бораётгани боис янги сув тошқини рўй берши мумкинлигига хавотирлар ўн минглаб одамнинг ўз уй-жойларидан кўчирилишига сабаб бўлди.