25 маҳбус Душанбе қамоқхонасидан қочди

Тожикистонда узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилган 25 маҳбус қамоқдан қочди.

Душнабе шаҳридаги қамоқхонада сақланган маҳбуслар қочиш асносида 5 нафарга яқин қамоқхона қўриқчисини ўлдирган.

Маҳбуслар ўтган ҳафта ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган маҳкамада 10 йилдан 30 йилгача озодликдан маҳрум этилган 50 шахс сафида бўлган ва қочганлар орасида Россия ҳамда Афғонистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.

Бу маҳбуслар ўтган ёзда мамлакатнинг Тавилдара туманида Тожикистон хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган ва улар орасида, шунингдек, Тожикистон Миллий гвардияси собиқ қўмондони Ғаффор Мирзоевнинг укаси ва Тожикистон Фавқулодда вазиятлар собиқ вазири Мирзо Зиёевнинг фарзандлари ҳам бор.