Франк-Вальтер Штайнмаер ўз рафиқасига донор бўлади

Германия муҳолифати етакчиси Франк-Вальтер Штайнмаер ўз рафиқасига донор бўлишга қарор қилди.

Шифокорлар муҳолифат етакчисининг рафиқаси Элка Бюденбендерга тез орада буйрак трансплантациясига оид оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилишини белгилаган.

Собиқ ташқи ишлар вазирининг 15 йиллик рафиқаси Элка Бюденбендернинг соғлиги сўнгги ҳафталар давомида сезирларли даражада оғирлашгани боис Штайнмаер ўз рафиқасига ўзи донор бўлишга қарор қилди ва шу сабабли маълум муддатга мамлакат сиёсий саҳнасидаги фаолиятини тўхтатиб туришга қарор қилди.